"Машъал-2" сафарда иродали ғалабага эришди

23 июнь, 20:44 143


“Машъал-2”  жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг 17-турида сафарда Бухоронинг “Нурафшон” жамоасига қарши ўтказиб 1-2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Баҳснинг  биринчи бўлими тенг курашлар остида кечиб  дарвозалар дахлсиз қолди.
Иккинчи бўлим бутунлай  бошқача кўриниш остида бошланди. Мезбонлар учрашувнинг 49-дақиқасида Равшан Асланов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди 1-0. Ҳисобда ортда қолаётган  ёш “Газчи” лар  учрашувнинг  57 дақиқасида  Бобур Фарҳодов бир ҳимоячини ортда қолдириб  берган зарбасини  Исломбек Ахроров  қайтара олмади 1-1. Голдан руҳланган “Машъал-2” жамоамиз орадан 3 дақиқа ўтиб Шаҳзод Убайдуллаевнинг кучли зарбаси Нурафшон” жамоасини мағлубиятини, “Машъал-2” жамоасини  иродали ғалабасини таъминлади 1-2.

18:00.«Нурафшон» (Бухоро) – «Машъал-2» (Муборак) 1-2
Ҳакамлар:А. Нажафалиев (Тошкент), Х. Набиев (Тошкент), Ш. Файзиев (Жиззах)
Назоратчи:В. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Равшан Асланов 49, Шаҳзод Убайдуллаев 57, Бобур Фарҳодов 60.


«Машъал-2»: 30. Хусан Олимжонов,  7. Мирмуҳсин Юсупов, 8. Ёдгор Назаров, 10. Санжар Аҳмедов (C), 16. Холмурод Холмуродов,  22. Хусниддин Алиқулов, 23. Дониёр Умаров, 25. Шаҳзод Убайдуллаев, 26. Бобур Фарҳодов,  47. Суннатилло Рустамов, 55. Муҳаммад Тошпўлатов.

Захира: 40. Достон Тўхтабоев, 5.Давронов Азиз,9. Шаҳбоз Абдураҳимов, 17. Темур Муфтахутдинов, 20. Миржалол Ражабов, 24. Муҳриддин Ризванов, , 90. Мирзоҳид Эгамбердиев. 


"Нурафшон": 1. Исломбек Ахроров, 2.Хуршид Ҳасанов, 3. Умрилло Рамазонов, 5.Толиб Асланов,6. Саид Ашуров,7. Ориф Шамсиддинов, 9. Азизбек Муратов, 10. Фузаил Қорёғдиев,12. Ботир Жўраев, 25. Равшан Асланов,27. Азамат Шарипов

Захира: 22. Жобир Наврўзов, 8. Евгений Кочнев

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.