"Машъал" "Қизилқум" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллади
Олий Лига 28-турида Муборакнинг “Машъал” клуби ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилиб, йирик ғалабани тантана қилди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Игорь Тиманюк мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас Никита Павленко ҳисобни 2:0га етказди ва шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга йўл олишди.
Иккинчи бўлимда навоийликлар ҳарчанд уринмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. 72-дақиқага келиб ғалабага ишончи янада ортган “Машъал” вакиллари ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Гол муаллифи Ҳумоюн Муртазоев. 85-дақиқада эса Шаҳзод Шайманов ўйинга сўнги нуқтақни қўйди. 4:0.
Шундай қилиб, ушбу турдан сўнг муборакликлар ҳозирча 38 очко билан 8-ўринда бормоқда. “Қизилқум” ҳисобида эса 33 очко мавжуд.
Олий Лига 28-тур
08.11.2017
“Машъал” – “Қизилқум” - 4 : 0
Голлар: Игорь Тиманюк 15, Никита Павленко 20, Ҳумоюн Муртазоев 72, Шаҳзод Шайманов 85.
Огоҳлантириш: Никита Павленко 11.
“Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шойқулов, 8.Мирзакамол Камолов (Абдуллоҳ Олимов 63), 10.Ҳумоюн Муртазоев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов (с), 22.Бобур Қосимов, 27.Никита Павленко (Томоки Мураматсу 77), 31.Игорь Тиманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 90.Зафар Тўраев.
“Қизилқум”: 55.Эркин Жабборов, 2.Виктор Григорьев, 4.Эркин Бойдуллаев (с), 8.Акмал Рустамов, 9.Отабек Зокиров (Отабек Исроилов 63), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян, 18.Самандар Шодмонов, 23.Шерали Жўраев, 27.Илҳом Юнусов, 92.Акрамжон Баҳритдинов.
Фикрлар