Машҳур чемпион олтин камаридан воз кечади

24 февраль, 08:48 739

Машҳур чемпион олтин камаридан воз кечади

 

 

Профессионал бокснинг WBO йўналиши бўйича биринчи ўрта вазн чемпиони Сауль Альварес (48-1-1, 34 КО) бу чемпионлик камаридан воз кечишини маълум қилди.

Мексикалик боксчининг бу қарори оғирлигини ошириб, бундан буён ўрта вазнда рингга чиқишни режалаштираётгани билан боғлиқ.

Жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Сауль Альварес 6 май куни ўз ҳамюрти Хулио Сезар Чавес (50-2-1, 32 KO) билан ўрта вазнда жанг ўтказади.

- Бу жангдан кейин ўрта вазнда қоламан, - деди Сауль Альварес. - Ҳозирги чемпионлик камаримни бошқа ҳимоя қилмайман ва уни топшираман.

Ўрта вазнда чемпионлик камарларининг аксариятини қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (36-0, 33 КО) эгаллаб турибди. Сауль Альварес бу йил Головкинга қарши жанг ўтказишни реэжалаштирмоқда.

SPORTS.uz