Машҳур испан теннисчиси Денис Истоминни кутмоқда

1 май,2017, 22:15 738

Машҳур испан теннисчиси Денис Истоминни кутмоқда

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткачиси Денис Истомин яқинда Францияда бошланадиган "Ролан Гаррос" турнирига тайёргарлик кўрмоқда.

Мамлакатимизнинг энг кучли теннисчиси айни пайтда Португалияда бошланган "Millennium Estoril Open - 2017" турнирининг асосий тўр баҳсларида иштирок этмоқда.

Денис Истомин мукофот жамғармаси 524 867 АҚШ доллари бўлган мусобақадаги дастоабки учрашувини мезбонлар вакили Фредерико-Феррейра Силвага қарши ўтказади. Бу учрашувда зафар қучган теннисчи иккинчи даврада испаниялик машҳур ракетка устаси Давид Феррер билан рақобатлашади.

SPORTS.uz