Махмуд Муродовнинг чемпионлик жангидаги рақиби ўзгарди
Аралаш яккакураш жангларида (ММА) муваффақиятли фаолият олиб борайтган ҳамюртимиз Махмуд Муродов (13-6, КО6) ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 7декабрь санасида олиб бориши ҳақида хабар берган эдик, бироқ Давид Рамирес жангга тайёр эмаслиги сабабли ушбу тўқнашувда қатнаша олмаслигини маълум қилган.
Шундай бўлсада, спортчимиз ўша куни бўладиган чемпионлик жангида рингга чиқади. Унинг рақиби чехиялик Томаш Пенз бўлади. Жанг XFN камари учун 7 декабрь куни Прагадаги "O2" аренасида ташкил этилади.
Пенз фаолиятини 2006 йили бошлаган ва шу вақтга қадар 21 та профессионал жанг ўтказиб, 11та ғалаба (6 нокаут) ва 10 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Мурадов ва Рамирес ўтган йилнинг декабрь ойида ўзаро тўқнаш келган. Ўшанда жароҳат билан рингга чиққан Махмуд бразилиялик рақибига мағлуб бўлиб, XFN чемпионлик камарини бой берган.
Фикрлар