Майк Тайсон: Кличко энг яхши боксчилар ТОП-10га киради

17 август,2017, 12:20 1005

Майк Тайсон: Кличко энг яхши боксчилар ТОП-10га киради

Супер оғир вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон яқинда профессионал фаолиятини якунлаган украиналик Владимир Кличкони барча даврларнинг энг яхши топ-10 боксчилари рўйхатига киритган.

Ҳар қандай ҳолатда у барча даврларнинг энг яхши боксчилари ТОП-10дан ўрин олади. У ўзида чемпионлик камарларини сақлаб туриш бўйича Жо Луис ўрнатган рекордни янгилади. Одамлар супер оғир вазнда “оқ чемпион” (оқ танли – SPORTS.uz)нинг бунча вақт ўзида сақлаб келишига ишонишмаган эди, – дейди Тайсон Sport1 нашрига.

Бизнинг ўртамизда яхши жанг бўлган бўларди. Ўйлайманки, шу жанг ташкил қилинганда мен уни очколар бўйича мағлуб этган бўлар эдим.