Мбаппе Франциянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциянинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

Telefoot шоуси томонидан таъсис этилган ушбу соврин учун курашда унга “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль ҳамда “Марсель” футболчи Максим Лопесларни ортда қолдирди.

Ўтган мавсумда 18 ёшли футболчи “Монако” сафида Франсця чемпиони бўлди ва ЕЧЛда ярим финалга қадар етиб борди.

Ёзда эса парижликлар сафига кўчиб ўтган Мбаппе бу мавсум барча турнирларда 21 баҳсда иштирок этиб, 11 та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!