Мбаппе “Монако”нинг муваффақиятлар сирини очди

20 апрель,2017, 14:08 535

Мбаппе “Монако”нинг муваффақиятлар сирини очди

“Монако” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе кеча бўлиб ўтган “Боруссия Д” (3:1) жамоасига қарши баҳсдан сўнг, жамоасининг муваффақиятлари сири нимада эканлигини айтди.

“Бу ақл боварқилмас мавсум. Биз ўзимизнинг майдондаги ҳаракатларимиздан завқланмоқдамиз. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам шу сураътда ўйнашда давом этамиз. Қолаверса, босимни ҳис қилмасликка ҳам ҳаракат қиламиз.

Биз ҳужумкор ўйин намойиш қилаяпмиз ва бу бизда қолганлардан кўра яхшироқ чиқаяпти. Айнан ҳужумкор футбол бизни ярим финалга чиқишимизга ёрдам берди.

Чемпионлар лигаси – жуда оғир мусобақа. Бу ҳушёрликни бир дақиқага ҳам йўқотмаслик керак”, - дейди 18 ёшли вундеркинд.

Мбаппе ҳаммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда

Мбаппе яна гол урди: “Монако” – “Борусси Д” 3:1 (Видео)

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.