Мбаппе ҳаммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб баҳслари бўлиб ўтди. Шу куни ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия” клубини қабул қилган “Монако” якунда 3:1 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди.

Шу куни мезбонларнинг 18 ёшли аъзоси Килиан Мбаппе учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ дортмундликлар дарвозасини ишғол этди. Таъкидлаш керакки Мбаппе асосий таркибда тушган сўнгги 4та учрашувнинг барчасида гол уришга эришган биринчи футболчи бўлиб ЕЧЛ тарихига кирди.

Эслатиб ўтамиз, франциялик вундеркинд  Дортмундаги дастлабки баҳсда ҳам гол киритган. Ундан аввалроқ эса нимчорак финалда “Манчестер Сити”га қарши ҳар иккала ўйинда гол уришга эришган эди.

"Монако" ўз майдонида "Боруссия Д"ни ишончли тарзда енгди ва ярим финалга йўл олди

Мбаппе яна гол урди: “Монако” – “Борусси Д” 3:1 (Видео)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!