Мбаппе жароҳат олди (фото)

Аввал хабар берганимиздек кеча Франция чемпионати старт олди. Мавсумнинг илк учрашувини амалдаги чемпион ҳисобланган "Монако" клуби ўз майдонида "Тулуза"га қарши ўтказди. Голларга бой кечган баҳс 3:2 ҳисобида майдон эгаларининг иродали ғалабаси билан якунланди.

Бироқ, уруш қурбонсиз бўлмайди деганларидек кеча "Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе учрашувнинг 75-дақиқасида кутилмаганда жароҳат олиб майдондонни тарк этди. Унинг ўрнига эса учрашувни Аллан Сент-Максимен якунлаб қўйди.

Айни дамда 18 ёшли форварднинг соғлиги борасида аниқ маълумотлар йўқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!