Месси "Барселона"нинг энг фойдали ўйинчиси деб топилди

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси жамоанинг 2016/17 йилги мавсумдаги энг фойдали футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, бу мавсум якунлангач маҳаллий журналистлар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади. 29 ёшли Аргентина терма жамоаси сардори ушбу совринга фаолияти давомида 5-марта сазовор бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Месси бундан аввал 2009/10, 2010/11, 20012/13 ва 2014/15 йилларда ҳам жамоада тенгсиз деб топилган эди.

Месси қамалмайдиган бўлди

Неймарнинг рафиқаси уни шарманда қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!