Месси: У менга тарихдаги энг зўр футболчи эканлигимни айтди

4 июнь,2017, 16:47 1019

Месси: У менга тарихдаги энг зўр футболчи эканлигимни айтди

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси жамоани яқиндагина тарк этган Луис Энрике ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Луис Энрике бизни яна қудратли жамоага айланишимиз учун руҳлантирди. У келиши биланоқ биз яна курашишни бошладик. Биз жамоа билан оғир вазиятларни бошдан кечирдик, аммо Энрике ўшанда ҳам машғулотларга янада жиддийроқ эътибор қаратиб, бизни аввалгидек энг зўр ҳолатга қайтара олди.
Оҳирги марта "Реал"га (2:3) қарши баҳсдан сўнг у менга дунё футболи тарихидаги энг зўр футболчи эканлигимни айтди", -
дейди аргентиналик футболчи FourFourTwo нашрига.

Маълумот учун, Луис Энрике уч йил давомида "Барселона" билан 9та совринни қўлга киритган. Унинг ўрнини эса эндиликда Эрнесто Вальверде эгаллади.