Месси фаолиятини қаерда давом эттиради?

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси собиқ клуби – “Нюэллс Олд Бойз”га қайиши борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Менда доимо “Нюэллс Олд Бойз”да ўйнаш истаги бўлган. Мен бу ҳақда ёшликда ўйлаганман. Мен Аргентинада фақат ушбу жамоада тўп суришим мумкин.

Бироқ мен яқин йилларда нималар бўлишини билмайман. “Нюэллс”га қайтаманми ёки йўқ, қаерда ўйнашимни билмайман”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Goal.com нашри.

Эслатиб ўтамиз, Месси 1995-2000 йилларда айнан “Нюэллс Олд Бойз” академиясида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!