Месси раҳбариятдан Сампаолини "Барселона"га бош мураббий бўлишини сўради
Каталониянинг “Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси жамоа раҳбарияти билан Луис Энрикедан бўшайдиган лавозимга янги номзод кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилди.
Diario Gol нашрининг хабар беришича аргентиналик футболчи ҳамюрти Хорхе Сампаоли “кўк-анор ранглилар” бошқарувини ўз қўлига олишини истамоқда. Айтиш керакки Сампаоли айни дамда “Севилья” клубини бошқармоқда.
Хабарларга кўра Месси айни дамда “Барселона” билан янги келишув борасида музокаралар олиб бормоқда. Аргентиналик футболчини келажакдаги ўйин амалиёти ташвишга солмоқда. Шу сабабли ҳам янги мураббийнинг ким бўлиши Месси учун муҳим. Унинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мессининг отаси Хорхе Месси ҳам Сампаолининг номзодини тавсия қилган эди.

Фикрлар