Мейвезер Макгрегорга қарши жангга машғулотларни бошлади

23 июнь,2017, 15:45 993

Мейвезер Макгрегорга қарши жангга машғулотларни бошлади

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер енгил вазн тоифасида UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор билан жангга тайёргарлик кўра бошлади, дея хабар беради TMZ нашри. Кеча беш вазн  тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Лос-Анжелесда 4 соатлик машғулот ўтказган.

Эслатиб ўтамиз. Жанг бокс қоидалари бўйича биринчи ўрта вазн тоифасида Лас-Вегасда ташкил қилинади. Мейвезер сўнгги марта 2015 йилнинг сентябрь ойида рингга чиқиб, ҳамюрти Андре Бертони мағлуб қилган эди.