Мейвезер – Макгрегор жанги трансляцияси нархлари маълум қилинди

Showtime Флойд Мейвезер – Конор Макгрегор жангини ўртача сифатда кўриш 89,95 доллар ва HD сифатлисида томоша қилишни 99,95 доллар этиб белгилади.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай нарх Флойд Мейвезер – Мэнни Пакьяо қарама-қаршилигида ҳам кузатилган этилган эди. Ушанда ташкилотчилар сотилган телетрансляциялар (4,6 млн) бўйича рекорд ўрнатиб, умумий ҳисобда 600 млн доллар даромад қилган эди.

Бокс қоидаларига асосан ўтказиладиган афсонавий Флойд Мейвезер (49-0, 26 КО) ва ММА жангчиси Конор Макгрегор (21-3) ўртасида тўқнашув 14 июнь куни эълон қилинган ва 26 август куни Лас-Вегасда (Невада, АҚШ) ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!