“Милан” 6 ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди (видео)

Бугун Италия А Сериясида 35-тур ўйинлари давом эттирилди. “Милан” бу тур “Болонья” майдонига сафар уюштирди.

Қизиқарли  ва томошабоп тарзда кечган беллашувда “россонерилар” 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди ва ўзларининг 6 ўйинлик ғалабасиз серияларига якун ясашди.

Улар сўнгги бор 18 март санасида ғалаба қозонишган эди. Шундан сўнг ўтказилган кетма-кет 6 беллашувда Женнаро Гаттузо шогирдлари 4 бор дуранг ўйнашди ва икки бор мағлуб бўлишди.

Қуйида “Болонья” – “Милан” (1:2) ўйини видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!