"Милан" Доннаруммани бой бермоқда

 

 

Келаётган шанба куни "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма 18 ёшга тўлади ва клуб билан профессионал шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади.

Бироқ, "Милан" асосий дарвозабонини янги битимни имзолашга кўндира олмаяпти. Бунга футболчининг агенти Мино Райола ҳалақит қилмоқда.

Миланликлар раҳбарияти дарвозабонга йилига 2,5 миллион евро маош ва ҳар йили ўсиб борадиган бонуслар таклиф қилмоқда. Бироқ, Райола ўз мижози учун камида 4,5 миллион маош ундирмоқчи.

Агар "Милан" бунга кўнмаса, Мино Райола ўз мижозини бу дарвозабонга кўз тикиб турган "Челси", "Реал", "Манчестер Сити" ва "Ювентус"га ўтказиб юбориши мумкин.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!