"Милан" Доннаруммани ўзида сақлаб қолишнинг антиқа усулини ўйлаб топди

27 май,2017, 13:07 576

Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти жамоанинг истеъдодли дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани ўз сафида сақлаб қолиш учун турли йўлларни ўйлаб топмоқда. Бу сафар “россонерилар” 18 ёшли голкиперга очиқчасига ультиматум қўйди.

Айни дамда “Милан” Доннаруммага йиллик 3,5 млн евро (ҳозир у йилига 250 минг евро маош олади) маошли шартнома таклиф қилмоқда. Аммо, бир қатор супер клублар эътиборига тушган футболчи бу келишувни имзолашга унчалик шошилмаяпти.

Sportmediaset нашрининг тарқатган хабарига кўра, агар Доннарумма шартномани имзоламаса, “Милан” раҳбарияти уни ўринбосарлар таркибига бадарға қилишга тайёр.

"МЮ" Де Хеага ўринбосарни "Милан"дан топди>>>

А Серия. “Милан” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан сақланиб қолди>>>