421 0

Швециялик машхур ҳужумчи Златан Ибрагимович яна “Милан”га қайтиши мумкин.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 35 ёшли футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Айтиш лозимки, ўтган мавсум сўнггида жиддий жароҳат олган ва айни дамда ушбу жароҳатини даволаш билан банд бўлган Златанга унинг сўнгги ўйнаган жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳам янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимовичга шунингдек АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” ва “Лос-Анжелес”  клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98