“Милан” Пеллегринини жамоага олиб келмоқчи

29 апрель,2017, 12:35 299

“Милан” Пеллегринини жамоага олиб келмоқчи


“Милан” клуби раҳбарияти “Сассуоло” жамоасининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегринига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Россонерилар” вакиллари футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборган. Футболчи бу мавсум барча мусобақаларда 8 гол (7 пас)га муаллифлик қилган.

Бироқ Пеллегринини қўлга киритиш “Милан”га осон бўлмайди, сабаби “Рома”да унинг трансфер ҳуқуқини 8 млн еврога сотиб олиш имконияти мавжуд.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.