“Милан” Хамес Родригес учун қанча “атагани”ни маълум қилди

 

Ёзда “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоани тарк этиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди. Колумбиялик футболчига номзодлар қаторида “Милан” ҳам бор.

La Repubblica нашрининг маълум қилишича, миланликлар Хамес учун ўз таклифларини тайёрлашган. Унга кўра Италия клуби “қироллик клуби”га 40 миллион евро беришга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Хамесга давогарлар орасида “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ювентус” каби жамоалар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!