"Милан" эртага яна бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олади

15 август,2017, 19:05 618

Италиянинг “Фиорентина” жамоаси ҳужумчиси Никола Калинич яқин кунларда “Милан” жамоаси аъзосига айланиши мумкин.

Флоренцияликлар 29 ёшли футболчини 30 млн еврога сотишни мўлажжалшмоқда. “Милан” эса бироз камароқ сумма таклиф этди. Бироқ “россонерилар” бонусларни кўпайтиришни мўлжалламоқда.

Итальян нашрларида ёзишларича, келишув эртагаёқ амалга ошиши кутилмоқда. Калиничнинг ўзи ҳам “Милан”да ўйнашни истаётгани айтилмоқда.