"Милан" форварди фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Италиянинг “Милан” клуби форварди Карлос Бакка фаолиятини Туркия суперлигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда FotoMac хабар бермоқда.

Уни "Галатасарой" жамоаси ўз сафида кўришни истамоқда. Ўз навбатида “россонерилар” раҳбарияти ҳам 30 ёшли футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган “Милан” таркибни нисбатан ёшроқ футболчилар билан тўлдирмоқчи.

Маълумот учун, колумбиялик футболчи жорий мавсум “Милан” сафида 33та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 14 бор аниқ нишонга олган.

А Серия. “Милан” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан сақланиб қолди>>>

"Арсенал" Баккани ўз сафига қўшиб олмоқчи>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!