“Милан” кетма-кет 4 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти (видео)

23 октябрь,2017, 00:25 122

“Милан” кетма-кет 4 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти (видео)

Бугун Италия А Сериясида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. “Милан” жамоаси ўз майдонида “Женоа”ни қабул қилди. Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади.

«Россонерлар» охирги 4та ўйинда 3та мағлубият ва 1та дуранг қайд этишди. 9-турдан сўнг Винченцо Монтелла жамоаси 13 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Қуйида “Милан” – “Женоа” ўйини видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.