"Милан" яна бир ҳужумчи сотиб олиши ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топди

21 август,2017, 08:05 272

Италиянинг “Милан” клуби матбуот хизмати жамоа “Фиорентина” ҳужумчиси Никола Калинични ўз сафига қўшиб олишини тасдиқлади. Клубнинг “Twittеr”даги расмий саҳифасида Хорватия байроғи ва кичик саломлашув видеоси пайдо бўлди. Унда “Миланга хуш келибан” деб изоҳ қолдирилган эди.

Илгарироқ, “россонерилар” 29 ёшли футболчи учун “Фиорентина”га 30 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг флоренцияликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар амал қилади.