“Милан” янги ҳужумчи учун Лападула билан хайрлашади

29 июнь,2017, 11:32 286

“Милан” янги ҳужумчи учун Лападула билан хайрлашади

 

Италиянинг “Милан” жамоаси ўтган мавсум якунига кўра Чемпионшипга равона бўлган Фабио Борини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Sky Sports Italia.

Маълумотларга кўра, миланликлар ушбу ҳужумчини сотиб олиш учун Жанлука Лападула билан хайрлашишга тайёр. Лападалу катта эҳтимол билан “Женоа” аъзосига айланади.

2016/17 йилги мавсумда Жанлука Лападула “Милан”нинг барча мусобақаларида 8 та гол уриб, 3 та голи узатмага муаллифлик қилган.