"Милан"нинг мағлубиятли серияси давом этмоқда

Италия чемпионати 23-туридан ўрин олган “Милан” – “Сампдория ” баҳси ўз якунига етди. Қизиқарли ва анча асабий руҳда кечган баҳс эса меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Хусусан, ўйиннинг 71-дақиқасида Муриэлнинг пенальтидан урган голига “россонеррилар”дан ҳеч ким жавоб бера олмади.

Ушбу ўйиндан сўнг “Милан”нинг мағлубиятли серияси 3 та ўйинга етди ва жамоа 37 очко билан мусобақа жадвалининг 8-ўринидан жой олиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!