Миржалол Қосимов: Биз мухлислар учун ўйнадик ва бугунги баҳс уларга ёқди деб ўйлайман

17 май, 21:58 406

Миржалол Қосимов: Биз мухлислар учун ўйнадик ва бугунги баҳс уларга ёқди деб ўйлайман

Бундан бир неча дақиқалар олдин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари бағси ўз якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечгн бу сафарги Тошкент дербиси 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг эса одатдагидек ҳар иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг иккинчи қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов  иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун икки хил тайм бўлди. Бирирчи бўлимда биз мезбон сифатида чиройли ўйин кўрсатдик. Лекин иккинчи бўлимда тушунарсиз холат. Рақиб футболчилари  иккинчи бўлимда  хисобни ушлаб қолишга харакат қилишди. Голдан кейин йигитларим ҳудди биринчи бўлимдагидек ўйин кўрсатишди. Лекин, ўйин охиригача шунақа харакат қилишганида натижа ижобий бўларди. Назаримда уларга руғият етишмаяпти.

Иккинчи бўлимда бир хил ўйнаганимизда бошқача бўларди. Танаффусда бу борада шогирдларим билан гаплашдик. Иккинчи бўлимда умуман бошқача бўлди.  Иложи борича охиригача курашиш керак. Қилаётган ишимиз мухлислар учун. Футболчилар ўйиндан рохатланиши керак. Хаво хам иссиқ. Иссиқ об хаводан ўйнаш қийин. Кучли ирожали жамоалар ғалаба қозона олади. Ўзингизни фалсафангизни жамоага сингдириш учун қанча вақт керак деб ўйлайсиз? Жамоада рақобат йўқ, комилов, зухуров, хамдамов, шомуродовга.

Бугун биз мухлисларимиз учун харакат қилдик ва бугунги ўйин уларга ёқди деб ўйлайман. Биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз”, - дейди Миржалол Қосимов.