Миржалол Қосимов: Дуранг натижа ўйинга мос бўлди

 

Олий Лига 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

“Учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Биринчи бўлимда жамоалар бир нечтадан хавфли вазият яратишларига қарамасдан ҳисобни очишолмади. Танаффусдан кейин ўйин янада жонланди. Йигитларимиз яхшироқ ўйнашди ва Достонбек Ҳамдамов гол уриб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.

Шундан кейин ҳисобни янада оширишимиз лозим эди. Бироқ ҳужумларни жонлантиришда аниқ ўйнай олмадик. Футболда майдондаги 11 киши бир-бирига далда бериши керак. “Навбаҳор” вакили жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди.

Умуман олганда, бугунги дуранг адолатли бўлди. “Бунёдкор”ни ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бизни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради”, – дейди Миржалол Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!