“Мисрлик қирол”: Салоҳ 1 йилда 34 та совринга эга чиқди. Бу ҳали ҳаммаси эмас!

 

“Ливерпуль” жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда бир қатор рекордларни янгилаш билан бир қаторда кўплаб шахсий совринларга эга бўлди. Қуйида унинг қисқа муддат ичида эришган ютуқларига назар ташлаймиз.

ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси – 3 марта

Муҳамма Салоҳ 2017/18 йилги ЕЧЛ мавсумида 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Бунинг эвазига у 3 марта турнирнинг ҳафтадаги энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Биринчиси “Марибор”га қарши (7:0) гуруҳ босқичида, қолган иккитаси “Манчестер Сити” (3:0) ва “Рома”га қарши (5:2) ўйинланда.

ЕЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи – 2 марта

Салоҳ шунчаки “қотил-ҳужумчи” эмас, у санъат яратувчисидир. Мисрлик футболчи битта совринни “Сити” дарвозасига, иккинчисини ўз майдонида “Рома” дарвозасига киритгани учун олган.

АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси – 3 марта  

Ноябрь, февраль ва март. Бунгача ҳали ҳеч қайси футболчи бир мавсумда энг яхши футболчи учун совринни 3 марта қўлга кирита олмаган.

“Ливерпуль”да ойнинг энг яхши футболчиси – 7 марта

Бу шунчаки кулгули. Аслида овоз бермаса ҳам бўларди.

“Ливерпуль”да ойнинг энг чиройли голи муаллифи – 6 марта

Шудди шу ҳолат. Суратда – декабрь ойидаги Мерсисайд дербисидан (1:1) лавҳа. Салоҳдан заргарона зарба ва шунчаки чиройли гол.

Ушбу гўзал голнинг видеосини ҳам томоша қилинг. 

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси талқини бўйича ойнинг энг яхшиси – 4 марта

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси талқини бўйича йилнинг энг яхшиси

Муҳаммад Салоҳгача мазкур совринга Нголо Канте (2016/17), Риёд Маҳрез (2015/16), Эден Азар (2014/15) ва Луис Суарес (2013/14) эга чиққанди.

“Ливерпуль” мухлислари талқинига кўра йил футболчиси

“Ливерпуль” футболчилари талқинига кўра йил футболчиси

Барча турнирларда 44 та гол ва 16 та голли узатма – бошқа вариантлар бўлиши мумкинмиди?

Африка қитъасининг энг яхши футболчиси

Уни бежизга “Миср қироли” деб аташмайди. Миср ЖЧ–2018 га олиб чиққан Салоҳ ўз ватанида ҳақиқий қаҳрамонга айланиб улгурган. Муҳаммад Салоҳ сўнгги 34 йил ичида Африканинг энг яхши футболчиси бўлган биринчи мисрлик сифатида қайд этилди.

Журналистлар талқини бўйича АПЛнинг энг яхши футболчиси

Салоҳ мазмунли ўйини орқали журналистлар ва ОАВ вакиллари учун энг яхши сарлавҳалар беришда кўмаклашган.

BBC талқини бўйича Африканинг энг яхши футболчиси

Яна бир минтақавий миқёсдаги совринлардан бири.

АПЛда йил футболчиси

Мазкур соврин FIFA 18 – EA Sports ўйин ишлаб чиқарувчилари ҳамкорлигида тақдим этилган. У қийинчиликсиз “Манчестер Сити” аъзоси Кевин Де Брюйнени ортда қолдирди.

Йилнинг энг яхши араб футболчиси

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси талқинига кўра рамзий термага киритилди

АПЛнинг энг яхши тўпурари

32 гол – бунгача АПЛда бир мавсумда ҳеч ким бунча кўп гол урмаган. Салоҳ афсонавий Алан Ширер, Криштиану Роналду ва Луис Суаресни ортда қолдирди – уларнинг барчаси мавсум давомида 31 та гол уришган.

Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 17 жамоасига гол уриш уддасидан чиқди – ҳеч қайси футболчи бир мавсумда бунча кўп клубга гол ура олмаган.

Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ финалида ҳамда ЖЧ–2018 турнирида иштирок этишини инобатга олсак, унинг шахсий совринлари янада кўпайиши мумкин.

Sports.ru нашри материали асосида тайёрланди 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!