Модрич судга боради

7 июнь, 20:59 521

Модрич судга боради

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич хамда “Ливерпуль” клуби футболчисис Деян Ловрен “Динамо Загреб” клубининг собиқ президенти Здравко Мамичнинг суд жараёнида гувоҳ сифатида кўрсатма беради.

Суд мажлиси келгуси ҳафтда Хорватиянинг Осиек шаҳрида бўлиб ўтади. Лука Модрич ўз кўрсатмаларини 13 июнда, Ловрен эса ундан кейин беради деб хабар бермоқда АFP нашри.

Ҳар иккала футболчи миллий прокурор сўроқ қилинади ва уларнинг кўрсатмалари хал қилувчи бўлиши айтилмоқда. Модрич 2008 йил “Динамо”дан “Тоттенхэм”га қандай қилиб трансфер қилинганини, Ловрен эса 2010 йил Загреб клубидан қандай қилиб “Лион”га бориб қолганини ҳикоя қилади.

Маълумот учун, “Динамо” собиқ президенти Здравко Мамич хамда унинг укасе Зоран Мамичлар солиқлардан бўйин товлаш ва яна турли хилдаги жиноятларда айбланмоқда. 2015 йилнинг ноябрида Мамични қўлга олишган эди. Бироқ у товон пули тўлаб озодликка чиққан эди.