“Монако” устози шогирдига юқори баҳо берди

 

“Монако” жамоаси бош мураббийи Леонарду Жардим “Манчестер Сити”га қарши (3:5) кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари  билан ўртоқлашди.

“Манчестер Сити”га қарши ўйин жорий мавсумда ЕЧЛ доирасидаги энг ажойиби бўлди. Ҳужумчиларнинг чиройли ўйини ва 8 та гол кўрган мухлислар завқ олгани шубҳасиз. “Монако” яхши ўйнади ва мен шогирдларим ўйинидан мамнунман. Афсуски, ҳимояда хатолар ва киритилмаган пенальти биз учун қимматга тушди.

Мбаппе кутилганидан яхши ўйин ўтказди деб ўйлайман. 18 ёшли футболчи учун ЕЧЛда шундай ўйнаш, таҳсинга лойиқ. У ўзини йўқотиб қўймади. Фалькао ҳам ажойиб ҳужумчи, Англияда у қадар яхши ўйнай олмаган бўлса ҳам ҳозир ажойиб формада. Шу билан бирга Агуэро зўр футболчи”, – деди Жардим.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда Радамель Фалькао ҳам, Серхио Агуэро ҳам дубль қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!