"Монако"ни яна бир футболчи тарк этди

25 июнь, 18:00 627

Франциянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Монако” клуби ҳужумчиси Валер Жермен фаолиятини “Марсель” клубида давом эттирадиган бўлди.

Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли футболчи эртага “Марсел”да тиббий кўрикдан ўтади ва янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Клуб матмуот хизматининг хабар беришича “Марсель” Жерменнинг трансфери учун 10 млн евро сарфлаган.

Маълумот учун, Валер Жермен ўтган мавсум “Монако” сафида жами 56та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.