Морган бир зарба билан тарихда қолди

15 март, 10:55 437

Морган бир зарба билан тарихда қолди

 

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувида "Севилья" дарвозасини ишғол қилган "Лестер" футболчиси Уэс Морган ўз мамлакати ва жаҳон футболи тарихидан жой олди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида аниқ зарба билан ҳисобни очган ҳимоячи Европа чемпионлар лигасида гол урган биринчи ямайкалик футболчи сифатида тарихга кирди. Бунгача бирорта ямайкалик футболчи Европа клубларининг энг нуфузли турнирида гол уролмаган.

Уэс Морган жорий мавсумда Англия премьер-лигасида "Лестер" учун энг кўп - 27 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга эришган.

SPORTS.uz