Моуриньо ЕЛ 1/8 финалида тўқнаш келишни истамайдиган жамоаларни маълум қилди


“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сент-Этьен” (1:0) устидан қозонилган ғалаба ва жамоасининг Европа Лигаси 1/8 финалида тўқнаш келиши мумкин бўлган баъзи рақиблар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Мен ўйинчиларимга биринчи гол жуда муҳим эканлигини айтганман. Биз бунга эришдик ва ўйин шундай якунига етди. Кейин эса тўлиқ назоратни қўлга олдик. Афсуски, бу ўйинда Мхитарян жароҳат олди, – дейди Моуриньо.

– Менда 1/8 финалда ким билан ўйнаш борасида тахминлар йўқ. Барчаси қуръа натижаларидан сўнг маълум бўлади. Уни биз танламаймиз. Агар менга ташлаш имконияти берилганда, мусобақада узоқни мақсад қилмаган жамоаларни танлаган бўлардим. Масалан “Краснодар” ёки “Лион” билан учрашишни истамайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!