Моуриньо "МЮ" уч нафар суперфутболчидан айрилганидан афсус чекмоқда

17 март,2017, 09:34 713

Моуриньо

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу жамоани ўзидан олдин бошқарган голландиялик мутахассис Луи ван Гаалнинг трансфер сиёсатини қаттиқ танқид қилди. Унинг айтишича, Луи ван Гаал керакли футболчиларни жамоадан ҳайдаб, умуман фойдаси тегмайдиганларини олиб келган экан.

- Афсуски, "Манчестер Юнайтед" мен ҳеч қачон қўйиб юбормайдиган уч футболчидан айрилган, - деди Жозе Моуриньо. - Анхель Ди Мария, Чичарито ва Дэнни Уэлбекка ҳеч қанча имкон берилмай улар жамоадан кетказилди. Уларнинг ўрнига келган ўйинчиларни эса мен умуман олмаган бўлардим.

Жозе Моуриньо келганидан буён асосий эътиборни таркибни шакллантиришга қаратмоқда. Ёзги трансфер мавсумида португалиялик мутахассис бир неча позиция бўйича янги футболчиларни олади.

SPORTS.uz