Моуриньо "Манчестер Юнайтед" янги юлдуз олиб келади

 

"Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда Англия премьер-лигасида ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Жозе Моуриньо шогирдлари жуда кўп очко йўқотмоқда. Бу португалиялик мутахассис ёзги трансферлар бозорида фаол иштирок этишидан далолат беради.

Жозе Моуриньо Англия чемпионатида фаолиятини бошлаши билан бу мусобақада ўзини кўрсатаётган ёш футболчиларни кузатиб бораётган эди. Моуриньога "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Эрик Дайернинг ўйини маъқул келмоқда.

Англия терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси ёзда "Манчестер Юнайтед" нишони бўлади. Аслида Моуриньо Эрик Дайерни январда олмоқчи эди. "Тоттенхэм" мавсум ўртасида етакчи футболчисини рақиб жамоага бермади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!