Моуриньо: Марсьяль мен берган имкониятдан фойдаланмади

CHERY AUTO
 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо кейинги пайтда ўйини кескин пасайиб кетган Антони Марсьялнинг жамоадаги ўрни ҳақида гапирди.

- Антони Марсьяль мен унга берган имкониятлардан фойдалана олмади, - деди Жозе Моуриньо. - Жамоада унинг позициясида ўйнайдиган бешта футболчи бор. Мен ҳар доим фақат Антонига имконият беролмайман. Бошқа футболчилар ҳақида ҳам қайғуришим керак. Ким зўр бўлса майдонга ўша тушади.

Жорий мавсумда Антони Марсьяль Англия пермьер-лигасида 13 та учрашувда майдонга тушди ва иккита гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!