Моуриньо: Мен “Реал”га келганимда Рамос ЕЧЛ чорак финалида ҳам ўйнамаган эди

11 июнь, 16:01 589

Моуриньо: Мен “Реал”га келганимда Рамос ЕЧЛ чорак финалида ҳам ўйнамаган эди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моурино ўзи бошқарган жамоалар тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди.

“Мен ғалаба қозонишни истайдиган, шу билан бирга бу вақтда ушбу мақсадга эриша олмаётган жамоаларда ишлайман. Масалан, “Реал” сардори Серхио Рамос куни кеча учинчи бор ЕЧЛда ғолиб чиқди. Аммо мен 2010 йил “Реал”га келганимда, у хатто ЕЧЛ чорак финалида ҳам ўйнамаган эди.
Мен футболчиларга ўйнашни ўргатмайман. Тушунишни ўргатаман”
–, деб айтиб ўтди Моурино.

Маълумот учун, Моуриньо 2010-2013 йилларда "Реал"да ишлаган ва мадридликлар билан Испания чемпиони бўлган ва Испания кубогида ғолиб чиққан.