Моуриньо: "Реал"га Бэйл керак бўлмаса, бизга керак

8 август,2017, 00:05 524

Моуриньо:

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйлга бўлган қизиқиши борлигини айтиб отди.

“Агарда, Бэйл эртага бизга қарши ўйнаса, мен уни сотиб олиш фикридан қайтаман. Агарда у ўйнаса, демак мураббийнинг ва клубнинг режаларида унга ҳам жой борлиги маълум бўлади. Бу дегани, Бейлнинг ўзи ҳам Мадридда қолишни истамоқда деганидир. Шундай бўлган тақдирда, мен уни сотиб олиш фикридан қайтаман.

Агарда, сиз журналистлар ёзгандек, у жамоага керак бўлмаса, мен унинг учун курашга киришаман.

Бироқ у эртага майдонга тушса, жамоада қолиши учун асос бўлади”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.