Моуриньо қачон нафақага чиқмоқчи эканлигини айтди

25 май,2017, 18:56 675

Моуриньо қачон нафақага чиқмоқчи эканлигини айтди

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо хали камида  15 йил фаолият юритмоқчи. Бу ҳақда мураббий BT Sport телеканали эфирида айтиб ўтди.

“Мен Испания, Англия, Португалия ва Италия дербиларида иштирок этганман. Барча кубок финалларида жамоамни бошлаб тушганман ва чемпионлик учун куршганман. Агарда, мен фаолиятимни ҳозир якунлайдиган бўлсам, мен босим ўтган йўлимдан қониқаман. Аммо бу йўлнинг энди ярмига келдим холос. Олдинда хали яна 15 йил бор.

“Манчестер Юнайтед”да мен хали ҳеч нарсага эришмадим. Масалан Басби ва Фергюсонлар жамоа билан озмунча совринларни қўлга киритмаган. Уларнинг натижасига қараб, мен хали ҳеч нарсага эришмаганимни айтишим  мумкин”, - деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.