“Бавария”нинг сўнгги 5 сардори

21 май, 13:56 739

“Бавария”нинг сўнгги 5 сардори

Кеча Германия Бундеслигаси сўнгги турида “Фрайбург”га қарши баҳсда Мюнхеннинг “Бавария” клуби сардори Филипп Лам ўзининг хайрлашув ўйинини ўтказди. Шу муносабати билан, бугун биз мюнхен супер клубининг сўнгги 5 сардори билан сизларни таништирмоқчимиз.

Томас Хельмер – 1997-98 йиллар

“Арминия” клуби тарбияланувчиси бўлган Хельмер кейинчалик фаолиятини “Боруссия Дортмунд”да давом эттиради. 1992 йилда 7,5 млн евро эвазига “Бавария” сафига келиб қўшилган ҳимоячи шу йилнинг 15 августидаёқ дебют қилади ва дебют ўйинидаёқ гол киритишга муваффақ бўлади. 1997 йилда эса Лотар Маттеусдан сардорлик боғичини қабул қилиб олган Хельмер маҳаллий аренада қўлга киритилиши бўлган барча совринларни қўлга киритади.

>>“Реал”га муҳлислик қилувчилар буни билишлари керак! 

Штеффан Эффенберг – 1999-02 йиллар

Эффенберг Гамбургнинг “Виктория” клуби тарбияланувчиси саналади. 17 ёшида Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби нигоҳига тушган Эффенберг 18 ёшга тўлганида айнан ушбу клуб билан ўзининг илк профессионал шартномасини имзолайди. “Боруссия”да 3 йил тўп сурган Эффенбергни 1990 йил 4,5 млн маркага “Бавария” сотиб олади. Унинг инжиқ ва ўзига хос бўлган характери сабабли Мюнхенда ҳам Эффенбергнинг ишлари у қадар юришмайди. Мухлислар унга нисбатан хуштакбозлик қилар эди. Кейинчалик “Фиорентина” хамда “Боруссия Мюнхенгладбах”да ўйнаган Эффенберг 1998 йилда яна “Бавария”га қайтишни истаб қолади ва мюнхенликлар сафидаги кейинги 4 йил давомида ажойиб ўйинлар намойиш этиб, “Бавария” сафида барча ютиш мумкин бўлган халқаро ва ички мусобақаларда ғолиб чиқади.

>>Месси хали ета олмаган, Роналду эса шахдам одимлаётган рекорд ҳақида

Оливер Кан – 2002-08 йиллар

Футболдагу илк сабоқларини “Карлсруе”да олган Кан 1994 йил 2,3 млн евро эвазига “Бавария” сафига кўчиб ўтади. Шундан 8 йил ўтиб Кан Эффенбергдан сардорлик боғичини қабул қилиб олади. Умуман Кан мюнхенликларни сардор сифатида 270 баҳсда майдонга бошлаб тушган. “Бавария”да 6 мавсум сардор бўлган Кан сардор сифатида жами 10 та совринни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлган.

>>Буффон ета олмаган рекорд ҳақида 

Марк ван Боммел – 2008-11 йиллар

2006 йилги ёзги трансферлар вақтида 6 млн евро эвазига “Барселона”дан харид қилинган ван Боммел Мюнхендаги илк мавсумдаёқ жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Орадан 3 йил ўтгач эса голландиялик ярим ҳимоячи, Оливер Кан фаолиятини якунлаганидан сўнг жамоа сардори бўлди. Унинг сардорлигида жамоа маҳаллий аренада барча совринларни қўлга киритади. 2010 йил Мадридда ўтган финалда эса “Бавария”ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган ван Боммел ва унинг жамоаси “Интер” олдида ҳеч нима қила олмаган эди. 2011 йилда эса Марк эркин агент сифатида “Милан” билан шартнома имзолайди.

>>Мессини камситманг!

Филипп Лам – 2011-17 йиллар

“Бавария” академиясидан етишиб чиққан Лам 2003 йил тажриба орттириш масадида “Штутгарт”га икки мавсумга ижарага берилади. 2005 йилда Мюнхенга қайтган Лам оғир жароҳатга йўлиқади ва октябр ойига келибгина сафга қайтади ва шундан буён жамоанинг асосий “юраги” бўлиб келаётган эди. 2011 йилда ван Боммел “Бавария”нит арк этгач, сардорлик боғичи айнан Филиппга топширилади. 6 йил давомида “Бавария”ни сардор сифатида 250 га яқин ўйинда майдонга бошлаб тушган Лам ҳам маҳаллий,  ҳам халқаро майдонда қўлга киритилиши мумкин бўлган барча кубокларни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлади.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади