Моуриньо сизларни сюрприз кутмоқда

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жаҳон футболидаги ўзгаришлар, хусусан, трансфер бозоридаги янгиликлар борасида сўз очди. Португалиялик мутахассис Поль Погбанинг трансфер рекорди узоқ чўзилмаслигини ва ёзда футбол мухлисларини қандай сюрпризлар кутаётганини айтди.

- Бир икки мавсумдан сўнг Поль Погбанинг рекорд трансфери ўз қийматини йўқотади, - деди Жозе Моуриньо. - Бироқ, яқин келажакда нималар бўлишини ҳамма клуб ҳам тушуна олмайди. Бир неча йил олдин энг зўр футболчи учун 25 миллион фунт ҳам кўп кўринаржи. Ҳозир 20 ёшли салоҳиятли футболчига бундан кўп тўлаш керак. Ёзги трансферлар мавсумида мухлисларни бир неча сюрпризлар кутмоқда. Погбанинг ўйини унинг трансфер нархига тўҳри келмайди, деб танқид қилганлар кўпаймоқда. Аминманки, яқин орада Погбадек маҳоратга эга бўлмаган футболчиларга ундан икки баробар кўп трансфер пули тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба ўтган йиди "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га 105 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!