Моуриньога Роналду керак эмас!

20 июнь, 23:25 359

Моуриньога Роналду керак эмас!

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчстер Юнайтед»га қайтмайдиган кўринади. «Қизил иблислар» бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳамюртининг ёши, қимматбаҳо трансфер суммаси ва катта маоши сабаб, клуб раҳбариятига Роналдуни сотиб олишни маслаҳат бермагани маълум бўлди. Бу ҳақда «Марcа» нашри хабар берди.

«МЮ» вице-президенти Эд Вудворд эса Роналдуни ортга қайтаришни истамоқда. Демак, унинг учун реал харидор сифатида «ПСЖ» қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 14,7 млн евро миқдорида солиқлар борасидаги айбловлардан сўнг, «Реал»нит арк этишга қарор қилгани айтилаётган эди.