Мойес Шотландия терма жамоасини бошқариши мумкин

“Манчестер Юнайтед” ваи “Эвертон”  клубларидаги фаолияти билан танилган Дэвид Мойес айни дамда Шотландия футбол ассоциацияси билан мамлакат терма жамоасини бошқариш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Мутахассисларнинг фикрича 54 ёшли мураббий ушбу лавозимга асосий даъваогар ҳисобланмоқда. Қайд этиш лозимки, Шотландияни ЖЧ-2018га олиб чиқолмаган Гордон Стракан жорий ҳафта истеъфога чиқарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мойеснинг сўнгги иш жойи “Сандерленд” клуби бўлган. Айнан унинг бошқарувидаги жамоа ўтган мавсум якунларига кўра премьер-лигани тарк этиб, Чемпионшипга равона бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!