Муслима Одилова: Жаҳон рекордини янгилаганман

7 август, 20:51 522

Ўхшаш хабарлар

Муслима Одилова: Жаҳон рекордини янгилаганман

Мамлакатимизда истеъдодли спортчилар кўп. Улардан бири сузиш бўйича жаҳон рекордчиси ва Риодаги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль совриндори Муслима Одиловадир.

SPORTS.uz ахборот портали инстаграмдаги uzsport_no1 саҳифаси билан ҳамкорликда спортчи билан суҳюат уюштирди.

– Муслима , спортни неча ёшдан ва қайси йўналишда бошлагансиз?

– Биласизми, ёшлигимда спортнинг ҳамма турига қизиққанман. Олти ёшимдан бадиий гимнастика билан шуғуллана бошлаганман. Саккиз ёшимда каратэга ўтдим. Бироздан кейин сузиш ва ,хатто, бокс тўгарагига ҳам борганман.

– Спорт сиз учун қанчалик муҳим?

– Cпорт менга жуда кўп нарса ўргатди, тарбиялади. Бир олам қувонч берди. Мен спортни жуда яхши кўраман лекин ҳаётимда биринчи ўринга қўя олмайман.

– Спортга оила аъзоларингиз қарши эмасми?

– Йўқ. Уйимдагиларнинг ўзлари қўлимдан етаклаб спортга олиб боришган. Ҳозиргача спорт билан шуғулланишимни қўллаб-қувватлашади.

– Илк ғалабага қаерда ва қачон эришгансиз?

– Дастлабки кичик галабамга 2011 йилда Тошкент шаҳрида сузиш бўйича ўтказилган мусобақада эришганман.

– Нима учун айнан сузишни танлагансиз?

– Юқорида айтганимдек, кўплаб спорт турлари билан ҳам шуғулланганман. Лекин уларнинг ичида энг ёққани сузиш бўлган. Сузиш бошқа спорт турларига қараганда инсон саломатлиги учун кўпроқ фойдалидир.

– Сув остида қанча тура оласиз?

– (Кулиб) Ҳеч текшириб кўрмаган эканман. Менимча 3 дақиқадан кўпроқ.

– Шу вақтгача қандай натижаларга эришдингиз?

– 2016 йилда Португалиядаги Европа очик чемпионатида жаҳон рекордини янгилаб, Олимпия ўйинларига йўлланма олдим. Рио-де-Жанейрода икки марта кумуш медалга эга чиқдим. Мени Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи унвонига лойиқ кўришди.

– Қанча масофага суза оласиз?

–11 километргача суза оламан.

– Дарё ва денгизларда ҳам суза оласизми?

– Албатта, хориждалигимда океан ва кўлларда сузганман.

– Сувда чўкиб кетишдан қўрқмайсизми?

- Қўрқаман. Сув жуда муздек бўлса иложи борича тушмасликка ҳаракат қиламан. Чунки бундай ҳолатда ҳаракатланиш қийин бўлади ва чўкиб кетиш эҳтимоли катта.

– Ҳаётда нимадан кўпроқ қўрқасиз?

– Яқин инсонимни йўкотишдан

– Армонингиз борми?

–Менимча йўқ. Чунки ҳали ёшман, армонга айланиб қоладиган даражада ҳеч нарса бўлмаган.

– Келажакда қандай орзуларингиз бор?

–Ҳар бир қиз каби ҳамма ҳавас қиладиган, ҳеч кимникига ўхшамаган оила қуриш. Битта уйнинг бекаси бўлиш.

– Нима учун спортдан узоқлашиб кетдингиз? Бунга нима сабаб?

–Узоқлашдим, деб ўйламайман. Бу вақтинчалик таннафус. Тез кунларда спортга қайтаман.

– Ҳаётда ёлғон гапириб турасизми? Қандай вазиятларда?

- Барча инсонлар каби мен ҳам ёлғон ишлатиб тураман . Кўпинча бу ўзим хоҳламаган ҳолатда бўлади.

– Ҳаяжон ва қўрқув. Булардан қайси бири сизда кўпроқ бор?

- Ҳаяжон.

Суҳбатингиз учун раҳмат

SPORTS.uz