Музаффар Абдуллаев “Қўқон-1912” билан шартнома имзолади
Чирчиқ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Қўқон-1912" жамоа ва иқтидорли дарвозабон Музаффар Абдуллаев ўртасида шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Асли қўқонлик бўлган дарвозабон энди ўз она шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз Музаффар Абдуллаев сўнгги мавсумни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказган.

Кеча "Қўқон-1912" футболчилари ЎФФнинг мажлислар залида, футбол қоидаларига киритилган янги ўзгаришларга бағишланган семинарда иштирок этишди. Семинарни ФИФА ҳаками В. Цейтлин ўтказди. В. Цейтлин янги мавсумда амалга тадбиқ қилинадиган футбол қоидаларидаги ўзгаришлар билан футболчиларни таништирди.

Фикрлар