Мхитарян ва Кэррик Лига кубоги финалини ўтказиб юборади


“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячилари Майкл Кэррик ва Генрих Мхитарян Англия лига кубоги финалини ўтказиб юборишлари мумкин. Мазкур баҳсда “қизил иблислар” “Саутгемптон” билан куч синашади.

The Mirror нашрининг ёзишича, бу ҳақда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сент-Этьен”га қарши Европа Лигаси 1/16 финал жавоб баҳсидаги ғалабадан сўнг маълум қилди.

Мхитарян “Саутгемптон”га қарши ўйинга қадар майдонга қайтади деб ўйламайман, – дейди Моуриньо. – Бу ўйинда у ҳам, Кэррик ҳам майдонга тушмайди. Аммо бу менинг шахсий фикрим.

Эслатиб ўтамиз, Лига кубоги финали 26 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!