Мюллер: Ҳисоб 1:2лигича қолганидан ҳурсандмиз
“Бавария” клуби ҳужумчиси Томас Мюллер кеча бўлиб ўтган “Реал”га (1:2) қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз ҳисобни 2:0га етказишимиз учун қулай имкониятга эга эдик, аммо пенальтини ура олмадик. Бу пайтгача “Реал”да дарвозамизга гол киритиш учун ҳеч қандай имконият бўлмаганди.
Танаффусдан сўнг эса биз бироз бепарволикка йўл қўйдик ва эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Кейин эса бизда четлатиш юз берди. Якунда эса биз ҳисоб 1:2лигича қолганидан ҳурсанд бўлдик. Энди Испанияда бу хатоимизни тўғрилаш имкониятига эгамиз”, - дейди Мюллер клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Видаль: Вазиятни тўғрилаш учун “Бавария”да яна 90 дақиқа бор
Фикрлар